Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Boeing учувчисиз учар таксиларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Boeing учувчисиз учар таксиларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

“Boeing” ҳайдовчисиз учар таксиларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Режалар ҳақида “Nikkei” хабар бермоқда.

Компаниянинг техник директори Тодд Cитроннинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчи 2030-йилгача бундай автомобиллар бозорига чиқишни режалаштирган.

Унинг таъкидлашиша, Осиёда ўзи бошқарадиган таксилар йўлга қўйилади. Автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тирбандлиги туфайли ушбу ҳудудга эътибор қаратилган.

Янги таксилар автомобиллар муаммосини ҳал қилади ва турли аҳоли пунктларига бориш имкониятини яхшилайди.

Бироқ компания қайси давлат лойиҳада биринчи бўлишини ҳозирча аниқлагани йўқ.

Ташиш учун “Boeing” вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) самолётларидан фойдаланади.

Улар “Wisk Aer” шуъба корхонаси томонидан ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқарувчи учувчисиз таксиларни ўзи бошқарадими ёки буни бошқа ташкилотларга топширадими, ҳозирча номаълум.

Ишлаб чиқариш Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади, яқин атрофдаги “Mitsubishi Heavy Industries”, “Kawasaki Heavy Industries” ва “Subaru” заводлари компания учун асосий қисмларни ишлаб чиқаради.

Киритилди: 05:42 23.04.2024. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!