Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бодикамерасиз ЙПХ ходими йўловчига қўл кўтариб, ҳақоратлади: можаро қандай якун топди?

Бодикамерасиз ЙПХ ходими йўловчига қўл кўтариб, ҳақоратлади: можаро қандай якун топди?

Жорий йилнинг 21 май куни соат 17:10 ларда, Навоий вилояти, Учқудуқ туманидан Зарафшон шаҳри йўналиши бўйича бир нафар йўловчи билан ҳаракатланиб келаётган “Лабо” русумли 85 866 ТАА давлат рақам белгили транспорт воситаси “Учқудуқ” тўсиқ постида хизмат олиб бораётган Миллий Гвардия ходимлари томонидан дизенфекция чораларини кўриш мақсадида тўхтатилиб, ҳайдовчидан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини тақдим этиши, ушбу маълумотлар постда юритилаётган журналга қайд этилишини маълум қилишган.

Шунда, ҳайдовчи Милий Гвардия ходимларига ушбу постдан ҳар куни ўтиб қайтишини, ҳар сафар ҳужжатларини кўрсатмаслигини айтиб, улар билан тортишиб турган вақтида, ушбу постга хизматга жалб этилган Учқудуқ туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт инспектори А.Умаржонов постда жойлашган хизмат хонасидан чиқиб келиб, ҳолатга аралашиб ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.

Ҳайдовчи унга ҳужжатлари йўқлигини маълум қилганидан сўнг, ЙПХ ходими А.Умаржонов уни автомашинадан тушишини, автомашинаси эса жарима майдонига қўйилишини айтган.

Ҳайдовчи автомашинадан тушганидан сўнг А.Умаржонов унга тегишли автомашинани жарима майдонига қўйиш мақсадида рул бошқарувига ўтирган вақтида автомашинада ўтирган йўловчи ходимнинг ҳаракатларини видеотасвирга олишни бошлаб, ходимга нима сабабдан бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлигини айтиб, турли важлар келтириб, уни ҳаракатларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришини маълум қилган ва уларни қўйиб юборишини сўраган.

Шу вақт ходим уни видеотасвирга олишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Шундан сўнг, А.Умаржонов томонидан ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194 ва 135-моддаларига кўра баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси эвакуатор ёрдамида жарима майдонига қўйилган. 

Шу куни А.Умаржонов хизматга чиқишидан олдин бодикамерасини навбатчилик қисмидан олган бўлса-да, ушбу ҳолат содир бўлган вақтда у бодикамерасини шу постда жойлашган хизмат хонасида унутиб қолдирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ  Ахборот хизмати хабарига кўра, юқоридаги ҳолат бўйича Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб тугалланди.

Хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь кунидаги 975-сон қарори талабларига риоя қилмаган Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ МА инспектори А.Умаржоновга “Қаттиқ ҳайфсан” эълон қилинди.

Шунингдек, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ МА инспектори А.Умаржонов томонидан ҳайдовчи А.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135, 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Учқудуқ тумани Маъмурий судига юборилиши белгиланди.

Киритилди: 16:17 26.05.2020. Ўқилди: 3470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!