Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

BMW X1 нинг биринчи синов юриши авария билан тугади (видео)

BMW X1 нинг биринчи синов юриши авария билан тугади (видео)

Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида BMW X1 харидори бўлган аёл машинани синов ҳайдаши вақтида бошқарувни эплай олмай кроссоверда дилерлик марказининг намойиш хонасига кириб кетди. Автомобиль ойнаванд деворни синдирди ва деворга урилди. Ҳодиса вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл педалларни адаштириб юборган ва тормоз ўрнига газни кескин босган. У ўз айбини тан олган ва етказилган моддий зарарни тўлашга рози бўлган. Зарар суммаси эса суғурта компанияси томонидан ҳисоблаб чиқилиши керак.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 09:24 18.08.2018. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!