БМТ Хитойда бир миллионга яқин уйғурнинг террорга қарши кураш баҳонасида лагерларда ушлаб турилгани ҳақидаги хабарлар хавотирли эканини билдирди ва уларни озод этишга чақирди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Хитой эса уйғурларнинг Ғарбий Шинжон ҳудудидаги “қайта тарбиялаш” лагерларига жўнатилганини инкор этди ва лагерларда фақатгина “радикал мусулмонлар” сақланаётганини таъкидлади.
БМТ мутахассислари тайёрлаган ҳисоботда уйғурлар яшайдиган минтақа улкан кузатув лагерига айлантирилгани қайд этилган. Ҳисоботга кўра, лагерлардаги уйғурларга Хитой раҳбари Си Цзиньпинга содиқлик ҳақида қасам ичтириляпти.
Жаҳон уйғурлар конгресси эса лагерлардаги уйғурлар ҳеч қандай айблов эълон қилинмай ушлаб турилганини ва улар Коммунистик партия шиорларини айтишга мажбурланаётганини маълум қилди.
Manba: azon.uz