БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Украина Қуролли кучларининг ЛХРдаги Старобелск педагогика коллежига берган зарбаси оқибатида тинч аҳоли, жумладан, талабалар ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини тасдиқлади.
БМТ маълумотига кўра, ҳодиса 21–22 май кунлари Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган йирик ҳужум вақтида Старобельск шаҳрида содир бўлган. Россия расмийлари 21 киши ҳалок бўлгани ва 44 киши жароҳатланганини маълум қилган.
БМТ очиқ манбалардан олинган маълумотларни синчковлик билан таҳлил қилди. Уларда ҳужум вақтида таълим муассасалари фаолият юритгани, у ерда тинч аҳоли ва кўплаб талабалар бўлгани кўрсатилган.
Бошқарма таҳлилига кўра, зарба оқибатида тинч аҳоли вакиллари, жумладан талабалар ҳалок бўлган ёки жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида 18 нафар аёл борлиги ҳам қайд этилган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Россия ва Украина расмийларини бундай ҳолатлар юзасидан тезкор, мустақил ва самарали тергов ўтказишга, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.