Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссари Барҳам Солиҳ Украинага ташриф буюриб, мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда улар Россиянинг Украина энергетика тизимига мунтазам ҳужумлари оқибатлари ва мамлакат аҳолисига зарур ёрдамларни муҳокама қилган.
“Бу ҳужумларни тўхтатиш учун Россияга нисбатан босимни кучайтириш зарур. Ҳозир Украинада бўлган ёки қайтишни режалаштираётган фуқароларимизга эса кўпроқ ёрдам керак”, — деб ёзди Украина президенти.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи мамлакатларида, 2025 йил охирига келиб, Украинадан келган 4,35 миллиондан ортиқ қочқинга вақтинчалик ҳимоя мақоми берилган.