БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги кескинлик глобал можарога айланиш ёқасида. Можаро аллақачон бутун дунёга таъсир кўрсатмоқда, айниқса денгизда эркин навигациянинг бузилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Гутерриш:
— АҚШ ва Исроилни ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга;
— Эронни эса қўшниларга ҳужумларни бас қилишга чақирди.
БМТ раҳбари вазиятни юмшатиш учун дипломатик йўлни танлаш зарурлигини таъкидлади.