Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ: жаҳон савдоси ўсиши 2,2% гача секинлашиши мумкин

БМТ: жаҳон савдоси ўсиши 2,2% гача секинлашиши мумкин

БМТга кўра, тариф чекловлари тўлиқ кучга кириши ортидан 2026 йилда жаҳон савдоси ҳажми ўсиши 2,2% гача пасайиши мумкин.

Ташкилотнинг “Жаҳон иқтисодий аҳволи ва истиқболлари — 2026” ҳисоботида қайд этилишича, 2025 йилда жаҳон савдоси 3,8% га ўсган. Бу, асосан, янги тарифлар жорий этилишидан олдин етказиб беришлар жадаллашиши ва хизматлар, хусусан туризм ҳамда рақамли хизматлар савдосининг кенгайиши билан боғлиқ.

БМТ экспертлари таъкидлашича, протекционистик чоралар халқаро савдода ноаниқликни кучайтирса-да, товар ва хизматлар савдоси ҳали ҳам жаҳон ЯИМининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этмоқда.

Ҳисоботда компаниялар таъминот занжирларини диверсификация қилаётгани, “Жануб—Жануб” савдоси кенгаяётгани ва рақамлашув хизматлар улушини ошираётгани қайд этилган. Бу жараёнлар жаҳон савдосининг босқичма-босқич трансформациясига олиб келмоқда.

Киритилди: 22:05 20.01.2026. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!