АҚШ-Исроил ҳарбий операцияси бошланганидан бери Ҳормуз бўғози орқали кунлик кемалар транзити 95 фоиздан ортиққа камайди.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт бўйича конференцияси ҳисоботида айтилди.
"Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш амалда фалаж бўлиб қолди: транзит транспорти 95 фоиздан ортиққа камайди, бу эса энергия ва ўғит таъминотида узилишларга олиб келди", деб таъкидланади ҳисоботда.
Ташкилот маълумотларига кўра, март ойининг бошида бўғоздан кунига 10 тадан ортиқ кема ўтган, февраль ойининг охирги ҳафтасида эса ўртача 103 та кема ўтган.