Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

БМТ: Гаитида 5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда

БМТ: Гаитида 5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳозирда Гаитида 5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Женева бўлимида матбуот котиби Алессандра Веллуччи модераторлигида ҳафталик матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Гаити директори Жан-Мартин Бауер Port-au-Princeдан видеоконференция орқали йиғилишда иштирок этди ва баҳо берди.
«Гаити ҳозирда тарихдаги энг ёмон озиқ-овқат хавфсизлиги шароитларидан бирига дуч келмоқда. Гаитида 5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекмоқда», - деди Бауер.
Мамлакатда қуролли гуруҳлар ўртасидаги зўравонликларнинг миллионлаб инсонларнинг кундалик ҳаётига таъсир қилганига диққат қаратган Бауер, улар назорат қилган ҳудудлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ҳудудлари ҳам ортиб бораётганига диққат қаратди.
«Гаити тинчлик ва хавфсизликка муҳтож»
Бауер, юқори инфляция даражаси асосий озиқ-овқат нархларини деярли икки баробарга оширганига эътибор қаратди, бу ҳолатнинг салбий таъсири эса халққа етарли даражада сезилди деди.
Ўтган йили икки WFP офисига ҳужум қилинганини эслатган Бауер, беқарор хавфсизлик муҳитига қарамай, бу йил тахминан 800 кишига эришганликларини айтди.
«Гаити тинчлик ва хавфсизликка муҳтож. Одамлар очлик билан курашаётган бир пайтда мамлакатни барқарорлаштириш жуда қийин», - дейди Бауtр.
«Ҳозирда Сурияда 35 та муассаса руҳий саломатлик хизматларини кўрсатиши мумкин»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руҳий саломатлик бўйича мутахассис Др. Фаҳми Ханна Суриядаги руҳий саломатлик ҳолати ва уларнинг фаолияти ҳақида гапирди.
«Сурияда фуқаролар уруши бошланишидан олдин ҳам Сурия шимоли-ғарбида деярли руҳий саломатликни сақлаш имконияти жуда чекланган эди. ЖССТ ва унинг ҳамкорлари ушбу секторга катта сармоя киритдилар ва ҳозирда 35 та муассаса руҳий саломатлик хизматларини кўрсатиши мумкин», деди Ханна.
Туркияда содир бўлган ва Суриянинг баъзи қисмларини ҳам таъсир қилган зилзилалардан кейин бу хизматларда сезиларли қувватни оширишга эҳтиёж борлигига эътибор қаратган Ҳанна, маҳаллий аҳоли бошидан кечирган стресснинг асосий сабабларининг йўқотиш, кўчиш ва ишончсизлик эканлигини таъкидлади.
Ханна ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, можаро муҳитида бўлган ҳар 5 кишидан бири зилзилалар олдидан руҳий муаммоларга дуч келганини эслатиб ўтди.
ЖССТ ва унинг ҳамкорлари руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш учун ҳозиргача минтақада 60 минг кишига эришганини таъкидлаган Ханна, кутилаётган одамларнинг янада кўпроқ бўлишини қўшимча қилди.
«Жисмоний қайта қуриш ва тикланиш дарҳол бўлса ҳам, чуқур психологик яралар афсуски йиллар давомида давом этади. Шунинг учун доимий қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш керак », деди Ханна.

Киритилди: 13:17 25.03.2023. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!