Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

БМТ Бош котиби: "АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар таҳдид остида"

БМТ Бош котиби: "АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар таҳдид остида"

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Форс кўрфазидаги ҳарбий тўқнашувнинг қайта бошланишидан хавотир билдириб, вазиятнинг янада кескинлашиши Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги дипломатик тараққиётга путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби вакили Стефан Дужаррикнинг хабар қилди.

Гутерриш тўлиқ кўламли ҳарбий ҳаракатларга қайтиш минтақа халқлари, халқаро тинчлик ва хавфсизлик ҳамда глобал иқтисодиёт учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

БМТ Бош котиби барча томонларни максимал даражада вазмин бўлишга, вазиятнинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка, музокараларни иложи борича тезроқ қайта бошлашга ва мавжуд келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Киритилди: 08:11 09.07.2026. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!