Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Блогер Нафосат Оллошукурова ҳолати бўйича маълумот берилди

A A A
Блогер Нафосат Оллошукурова ҳолати бўйича маълумот берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тегишли мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда блогер Нафосат Оллошукурова билан боғлиқ воқеалар тафсилотлари бўйича маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев Нафосат Оллошукурова билан боғлиқ воқеаларга тўхталиб ўтди.

– Интернетда блогер Нафосат Оллошукурова билан боғлиқ воқеалар ҳақида хабар тарқалгач биз ҳам ташаббус қилиб, бориб унинг шароитлари билан танишдик – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев. Қонунчиликка мувофиқ жорий йилдан бошлаб Омбудсман ҳузурида тузилгани эксперт гуруҳи мамлакатда мавжуд ёпиқ муассасаларни экспертлар гуруҳи билан бориб моънеликсиз кириб, танишиш имкониятига эга бўлди. Шу боис биз бундай гуруҳни шакллантирдик ва 21 октабрь куни мониторинг гуруҳи суд қарорига кўра Хоразм вилоятининг психоневрологик диспанцерига даволаш учун жойлаштирилган фуқаро Нафосат Оллошукурова билан учрашди. Мониторинг гуруҳида фақатгина Омбудсман ходимлари эмас, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вакили, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раҳбари, “Нажот” ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти раҳбари ва соғлиқни сақлаш тизимида психатерия соҳасидаги экспертларни таклиф этдик. Ташриф давомида Нафосат Оллошукурованинг руҳий ҳолати барқарорлиги, суҳбат давомида тиббиёт муассасаси ходимлари билан самимий муносабатда эканлигини ва унга нисбатан бирор бир руҳий, жисмоний тазйиқ ўтказиш ҳоллари рўй бермаганлигини қайд этди. 

Матбуот анжуманида Нафосат Оллошукурованинг руҳий ҳолати, соғлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов тегишли ҳолат бўйича маълумот берди. 

Бундан ташқари тадбирда Нафосат Оллошукурованинг вояга етмаган фарзандлари давлат ҳимоясига олиниб, имтиёзли тарзда МТМ га жойлаштирилгани айтиб ўтилди.

Киритилди: 16:07 13.11.2019. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!