Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Биз расмий никоҳдан ўтмаганмиз, фарзандимиз бор. Хўжайинимдан алимент ундира оламанми?"

"Биз расмий никоҳдан ўтмаганмиз, фарзандимиз бор. Хўжайинимдан алимент ундира оламанми?"

— Биз расмий никоҳдан ўтмаганмиз. Бир нафар фарзандимиз бор хўжайинимни фамилиясида, загс бўлмаса ҳам алиментга бериш мумкинми? (Х.Ш. Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри)

— Оила кодексига мувофиқ агарда фарзанд отаси томонидан тан олиниб, фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақидаги маълумотларда унинг исм-шарифи акс эттирилган бўлса ундан алимент талаб қилиш мумкин. Бунда никоҳнинг расман қайд этилган этилмаганлигининг аҳамияти йўқ.

Агарда, фарзанд отаси томонидан тан олинмаган ва унинг туғилганлик гувоҳномасига отасининг исми-шарифи киритилмаган бўлса, бунда алимент ундириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

Оталикни белгилаш:
? фарзандни отаси тан олган ҳолда – биргаликдаги ариза билан ФҲДЁ органлари орқали; 
? отаси оталигини тан олмаган бўлса – судга мурожаат қилиш орқали.

Бунда судга оталикни белгилаш ҳақидаги ариза билан биргаликда алимент ундириш ҳақидаги ариза билан ҳам мурожаат этиш лозим бўлади.

Киритилди: 11:36 10.08.2018. Ўқилди: 1714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!