Озарбайжон президенти Алиев Озарбайжоннинг СССР таркибида бўлган вақтини “Россия босқини” ва “оккупация” деб атади.
Бундан ташқари, Алиев Россия билан муносабатларнинг ёмонлашуви учун Озарбайжонни жавобгар деб ҳисобламаслигини айтди.
"Биз муносабатларнинг ёмонлашиши учун жавобгар эмасмиз. Биз конструктив ва қонуний жавоб берамиз, лекин ҳеч қачон бизга нисбатан тажовуз ёки ҳурматсизлик аломати ёки кўринишларига тоқат қилмаймиз," – деди Озарбайжон Президенти.