Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз (дунёда) охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан олдин китоб берилган, холос. У бизга улардан кейин берилган. Сўнгра ушбу (жума) кун Аллоҳ уларга (ибодатини) фарз қилган кундир. Аммо улар у ҳақда ихтилофқилдилар. Сўнгра Аллоҳ бизни (ўша кунга) ҳидоят қилди. Одамлар эса бунда биздан кейиндалар: эртасига яҳудийлар, индинига насоролар , дедилар .
Муслим ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
Биз (дунёда) охиргилар, қиёмат кунида пешқадамлармиз. Биз жаннатга биринчи кирувчилармиз , дейилган.