Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғин якунлари ҳақида фикрларини билдирди.
"Бизнинг олдимизда катта мақсад турибди — 2026-йилги Жаҳон чемпионатига пухта, тайёрланган ва тўлиқ хабардор ҳолда етиб бориш. Шу нуқтаи назардан, БААда ўтказилган Ал-Айн халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман.
Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз. Қадамма-қадам, ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз зарур. Фақат шунда биз барқарор ва мустаҳкам жамоа тизимини шакллантира оламиз" — деди Каннаваро.