Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Битта институтга кириб, иккита институтни битириш мумкин

A A A
Битта институтга кириб, иккита институтни битириш мумкин

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Петербург давлат темир йўл университети ўртасида икки томонлама диплом бериш бўйича келишув имзоланди
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

20 сентябр куни Петербург Давлат темир йўл университети ректори Паничев Александр Юревич бошчилигидаги делегация ташрифининг иккинчи куни доирасида темир йўл транспорти соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи юзасидан шартнома имзоланди.

Шартномада қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш, икки томонлама тан олинадиган диплом бериш, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг кенг жалб қилиш масалалари ўрин олган.

Келгусида институтимиз ёшлари таълимнинг магистратура босқичини Тошкент темир йўл муҳандислари институтида бошлаб, Петербург Давлат темир йўл университетида якунлаш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, ушбу келишувБино ва иншоотлар қурилиши, Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, Кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши, Электр таъминоти, Электр техник мажмуалар ва тизимлар, Иқтисодиёт, Менежмент, Тезюрар темир йўл мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашда илмий изланишларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштиришгахизмат қилади.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 16:49 22.09.2018. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар