Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Битта балиқ 1,8 миллион долларга сотилди

Битта балиқ 1,8 миллион долларга сотилди

Япония пойтахти Токиода ҳар йили анъанавий мовий тунец сотиш бўйича аукцион ўтказилади. Бу йилгисида 278 килограммли балиқ 1,8 миллион долларга сотилди. Харидор Япониядаги Sushi Zanmai суши ресторанлар тармоғининг эгаси Kiyomura компанияси бўлди. Компания ўтган йилги аукционда ҳам ғолиб бўлган эди.

Лекин бу йилги харид Kiyomura компаниясига “арзон”га тушди. Ўтган йилги тунец учун 3 миллион доллар тўланган эди.

NHK телеканалига берган интервьюсида Киеси Кимурининг, “бу нарх бир дона балиқ учун ўта қимматлик қилади, бироқ ресторанимиз ўз мижозларини мазали тунец билан меҳмон қилишни хоҳлайди”, - деб айтган.

Мовий тунец – дунёдаги энг катта балиқлардан бири. Вояга етган балиқнинг узунлиги 3 метрга, оғирлиги эса 680 килограммгача етиши мумкин. Мовий тунец суши тайёрлашда асосий қисмлардан биридир. Ҳозирги кунда бу тур йўқолиб кетиш арафасида. Тунецлар энг кўп Япония соҳилларида овланади.

Манба: azon.uz

Киритилди: 09:09 07.01.2020. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!