Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтишига қарши.
Журналист Маттео Мореттонинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчига Италиянинг "Милан" ва "Рома" клублари, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг бир нечта жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ португалиялик мутахассис Эндрикнинг ҳужум чизиғидаги исталган позицияда ўйнай олиш қобилиятини юқори баҳолайди ва уни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Шу боис трансфернинг амалга ошиши бевосита Моуриньонинг қарорига боғлиқ бўлади.
Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.