Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бир йил. Юзлаб қарорлар. Минглаб ўзгаришлар – “Юрт қайғусида 365 кун” тақдим этилди

Бир йил. Юзлаб қарорлар. Минглаб ўзгаришлар – “Юрт қайғусида 365 кун” тақдим этилди

Бугун Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Янги Ўзбекистоннинг бир йиллик сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини жамлаган катта ҳужжатли тўплам — “Юрт қайғусида 365 кун” китоби тақдим этилди.

Бу китобда қуруқ статистика ёки оддий хроника йўқ. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил давомида амалга оширган ташрифлари, халқ билан мулоқотлари, халқаро музокаралари, йирик ислоҳотлари ва мамлакат ҳаётидаги энг муҳим ўзгаришлар бир бутун жараён сифатида жамланган.

Энг қизиқ жиҳатларидан бири — китобни ўқир экансиз, бир йил ичида мамлакат қандай суръатда ўзгарганини реал фактлар, фотолар, таҳлиллар ва QR-кодлар орқали босқичма-босқич кузатиш мумкин.

Иқтисодиётдан тортиб экология, таълим, энергетика, уй-жой сиёсати ва “яшил иқтисодиёт”гача бўлган йўналишлар ягона манбада уйғун жамлангани ушбу нашрнинг аҳамиятини янада оширади.

Тақдимотда қатнашганлар таъкидлаганидек, “Юрт қайғусида 365 кун” — бу шунчаки китоб эмас, Янги Ўзбекистон қандай шаклланаётганини ҳис қилиш имконини берувчи тарихий манба.

Киритилди: Бугун 16:07. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!