Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “International Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:

28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:
— Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.

3 апрель соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.

5 апрель соат 02:00 дан 13:00 гача:
— Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача:
— Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;
— Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Киритилди: Бугун 18:50. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!