Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир қанча давлатлар Россия олтинини импорт қилишни тўхтатяпти

Бир қанча давлатлар Россия олтинини импорт қилишни тўхтатяпти

Британиянинг Independent газетаси Даунинг-стрит маълумотларига таяниб шу ҳақда хабар берди.

"Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Япония Россия олтини импортига тақиқ қўяди", — деб ёзмоқда мазкур нашр.

Ғарб мамлакатлари Германияда бўлиб ўтадиган “Еттилик” саммити арафасида навбатдаги санкция рўйхатини келишиб олишди. Хабарда таъкидланишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон келгусида шундан эмбарго жорий қилинишини тасдиқлаган.
АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкеннинг таъкидлашича, G7 мамлакатлари Россия олтинини импорт қилишни тўхтатса, Москва бир йилда тахминан 19 миллиард доллардан маҳрум бўлади ва бу мамлакатга катта даромад келтираётган олтин экспортига қаттиқ зарба бўлади.

"Тахминан 19 миллиард долларлик даромаддан маҳрум бўлади - бу сезиларли равишда кўпдир", - қўшимча қилди Блинкен.

Киритилди: 21:40 26.06.2022. Ўқилди: 4212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!