Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир ой ичида 10 минг килограммга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди

Бир ой ичида 10 минг килограммга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди

Аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат махсулотларидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида Ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари билан биргаликда жами 17 мингдан ортиқ бозорлар, савдо мажмулари ва бошқа объектларда ўрганишлар олиб борилди.

Унга кўра, 10 минг килограмга яқин сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолдан чиқарилди.

Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, ветеринария хизмати билан биргаликда 16 760 та объектлар ўрганилиб, 900 минг метр квдан ортиқ майдон дезинсекция қилиш орқали зарарсизлантирилди.Шунингдек, республика бўйича 2 100 дан ортиқ иқтисодий ва 23 574 та ижтимоий объект, сел, тошқин ва кўчкига хавфли 144 та объект ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

69 та дарё ва канал ўзанлари тозаланиб, 6 та дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

“Ўзгидромет” хизмати агентлиги, Хавфли жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан биргаликда сел, тошқин ва кўчкига хавфли ҳудудлардаги хўжаликлар ўрганиб чиқилиб, хавфли ҳудудлардаги 2 та хўжалик доимий ва 13 та хўжалик вақтинчалик кўчирилди.

Киритилди: 15:50 28.03.2023. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!