Узун тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи оиладаги келишмовчиликлар туфайли вояга етмаган фарзанд онасидан айро ҳолда қолган эди.
Суд қарорига кўра, фарзанднинг она тарбияси ва меҳрига муҳтожлиги инобатга олиниб, уни онасига қайтариш белгиланди.
Мажбурий ижро бюросининг Узун туман бўлими давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 2017 йилда туғилган фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди.
Фарзандини бағрига босган она бир неча ойлик соғинчдан сўнг фарзанди билан қайта дийдорлашганидан мамнунлигини билдирди.
Зеро, ота-она ўртасидаги келишмовчилик фарзанд меҳридан айирмаслиги керак. Фарзанд — оиладаги энг катта неъмат!