VII аср ўрталарида император Тэнму буддистларнинг кўрсатмаларига амал қилиб, гўшт истеъмол қилишни тақиқловчи фармон чиқарган. Уни бузганлик учун ўлим жазоси белгиланган ва бу фармон 900 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилган. Христиан миссионерлари билан мулоқотлар натижасида ушбу тақиқ XVI асрда бекор қилинган ва японлар яна гўшт ейишни бошлашган. Унинг бекор қилиниши кўпчилик аҳоли, айниқса роҳиблар томонидан мамнуният билан қабул қилинмаган.