Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бир кечада Россия ҳудуди узра 33 та дрон йўқ қилинди — Мудофаа вазирлиги

Бир кечада Россия ҳудуди узра 33 та дрон йўқ қилинди — Мудофаа вазирлиги

Ўтган кечада Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 33 та учувчисиз самолётини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Брянск вилояти ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йигирма саккизта, Смоленск вилояти ҳудудида иккита, Липецк вилояти ҳудудида иккита, Тула вилояти ҳудудида битта учувчисиз учиш аппаратлари тутиб олинди ва йўқ қилинди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Душман самолёт типидаги дронлардан фойдаланган. Бундан олдин вилоят губернатори Александр Богомаз Брянск вилояти ҳудудига йирик дрон ҳужуми уюштирилганини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Киев деярли ҳар куни дронларлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги нишонларга ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман самолётларини тутиб олмоқда. Кеча кечаси Смоленск вилоятида иккита учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинган.

Киритилди: 21:40 23.06.2024. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!