Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бир ҳафта ичида пойтахт аҳолисининг газ ва электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади

Бир ҳафта ичида пойтахт аҳолисининг газ ва электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади

Бир ҳафта ичида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳокимлик раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди.

Президент томонидан қайд этилган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилди.

“Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди”, дейилади хабарда.

Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилди.

Киритилди: 09:49 17.01.2023. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!