Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Билл Гейтс 2027 йилда киберҳужумлар кўпайишини башорат қилди

Билл Гейтс 2027 йилда киберҳужумлар кўпайишини башорат қилди

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс 2027 йилда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган киберҳужумлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигини билдирди.

У бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб, келгуси йилда киберхавфсизлик соҳасида кўплаб кутилмаган муаммолар юзага келиши мумкинлигини таъкидлади.

Гейтснинг фикрича, ҳозирги асосий хавф сунъий интеллектнинг инсон назоратидан чиқиб кетишида эмас, балки ундан жиноий мақсадларда фойдаланилишидадир.

Аввалроқ OpenAI бош директори Сэм Альтман ва Anthropic компанияси раҳбари Дарио Амодей ҳам сунъий интеллект тизимларининг хавфсизлиги ва уларни назорат қилиш билан боғлиқ эҳтимолий хатарлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: 09:41 12.10.2026. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!