Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Bild Исроилнинг Ливанга бостириб кириши мумкин бўлган санани маълум қилди

Bild Исроилнинг Ливанга бостириб кириши мумкин бўлган санани маълум қилди



Исроил июль ойининг иккинчи ярмидаёқ Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Германиянинг Bild газетаси ўз манбаларига таяниб.

Маълумотларга кўра, Ғарб дипломатлари Исроил ҳарбий амалиёти «июль ойининг учинчи ёки тўртинчи ҳафтасида» бошланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

📣 Аввалроқ, Ливан-Исроил чегарасида юзага келиши мумкин бўлган кескинлашув фонида кўплаб давлатлар ўз фуқароларини Ливанни, жумладан Канада, Германия, Нидерландия ва АҚШни тарк этишга чақирган эди.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ушбу чақириқни Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбарининг Вашингтонга ташрифидан кейин эълон қилди.

Киритилди: 15:34 02.07.2024. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!