Жорий йилнинг 6 январь куни соат 14:10ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган О.Н. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобилнинг сигнализация қурилмасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган.
Ижтимоий тармоқ
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.
ИИВ ЙҲХББ
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.