Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бернар Арнонинг бойлиги илк бор 200 миллиард доллардан ошди

Бернар Арнонинг бойлиги илк бор 200 миллиард доллардан ошди

Louis Vuitton Moet Hennessy гуруҳи президенти, энг бой француз Бернар Арнонинг бойлиги бир кунда 1,4 млрд долларга кўпайиб, 200,4 млрд долларга етди. Бундан Forbes Real-Time рейтинги натижалари дарак бермоқда.

72 ёшли Арно бойлиги 200 млрд доллардан ошган дунёдаги иккинчи одамга айланди. Аввалроқ бундай натижага Amazon асосчиси Жефф Безос эришганди.

Айни вақтда Forbes талқини бўйича энг бой одамлар бешталиги қуйидагича кўриниш олган:

  • Жефф Безос (Amazon раҳбари) – 200,7 млрд доллар;
  • Бернар Арно (LVMH раҳбари) — 200,4 млрд доллар;
  • Илон Маск (Tesla ва SpaceX раҳбари) — 154,6 млрд доллар;
  • Билл Гейтс (Microsoft асосчиси) — 125,9 млрд доллар;
  • Марк Цукерберг (Facebook раҳбари) — 121,9 млрд доллар.

24 май куни Бернар Арно миллиардерлар рўйхатининг биринчи поғонасига кўтарилганди. Ўшанда унинг бойлиги Безосникидан 300 млн доллар кўпроқни ташкил қилганди. Француз миллиардери давлатининг ўсиши пандемия вақтида LVMH намойиш қилаётган юқори кўрсаткичлар билан боғланган.

Киритилди: 13:51 19.06.2021. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!