Берлиннинг Киевга ҳарбий ёрдами рекорд даражага етди, "TAURUS" ракеталари эса энди аввалгидек муҳим эмас – Украинанинг Германиядаги элчиси.
Алексей Макеевнинг сўзларига кўра, Германиянинг янги федерал ҳукумати Киевни қўллаб-қувватлашни "кам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан" оширган, бироқ тафсилотлар энди оммавий равишда очиқланмаяпти. Шу билан бирга, Макеев 500 км гача масофага учувчи "TAURUS" қанотли ракеталарини Украинага бериш рад этилгани уруш бориши учун энди ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмаслигини айтди.
"Ушбу турдаги ракеталар ҳали ҳам алоҳида ҳарбий нишонлар учун самарали бўлиши мумкин эди, бироқ ўзимизнинг инновацияларимиз туфайли муҳокамалар ўзгарди ва Украина энди TAURUS'га у қадар қаттиқ муҳтож эмас.
Биз аллақачон анчадан бери бу борада ўз имкониятларимизга эгамиз — дронлар ва қанотли ракеталар ёрдамида Россия ортидаги 1500 дан 2000 километргача бўлган чуқурликдаги нишонларга зарба бермоқдамиз", — дея тушунтирди украин дипломати "Tagesspiegel" газетасига берган интервьюсида.
Макеев, шунингдек, Германия ва Европанинг бошқа компаниялари билан биргаликдаги ишлаб чиқариш истиқболда Tomahawk ракеталарининг ўрнини босиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни билдирди (АҚШ маъмурияти баёнотига кўра, ушбу ракеталарни энди Германия ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмаяпти).
"ЕИ ва NATO Европа қитъасида Россияни тийиб туриш учун ўз ҳарбий салоҳиятига эга бўлган Украина уларга жуда зарурлигини борган сари чуқурроқ англамоқда", — дея таъкидлади элчи.