Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Берлиндаги ЛГБТ-парад вақтида террорчилик ҳаракати содир этилди

Берлиндаги ЛГБТ-парад вақтида террорчилик ҳаракати содир этилди


Шанба оқшомида Берлин шаҳрининг Тиргартен ҳудудида, Потсдам майдони яқинида икки кунлик ЛГБТ-парад якунланаётган бир вақтда одамлар гавжум бўлган жойга оқ рангли фургон бостириб кирди.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, камида 16 киши жароҳатланди. Баъзиларнинг аҳволи оғир ва ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Полиция содир бўлган воқеани террорчилик ҳаракати деб баҳолади ва гумонланувчининг суратини эълон қилди. У 21 ёшли Абдул Б. бўлиб, ҳали қўлга олинмаган. Берлин полицияси "Christopher Street Day" тадбири вақтида одамларни босиб кетганликда гумонланаётган шахсни қидиришда аҳолидан ёрдам сўради. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, гумонланувчи озғин гавдали, бўйи тахминан 190 см бўлиб, қора худи ҳамда оқ шим кийган бўлиши мумкин.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи "Берлиннинг ақидапарастлик ғояларидаги қатламларига мансуб" деб кўрилмоқда.

DPA ва Die Welt нашрларининг ёзишича, у муқаддам вояга етмаганлар учун мўлжалланган муассасада жазо ўтаган ҳамда 2026 йилнинг май ойида озодликка чиққан.

Киритилди: 20:25 26.07.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!