Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Берлинда машҳурлар қиёфасидаги робот-итлар намойиши баҳсларга сабаб бўлди

Берлинда машҳурлар қиёфасидаги робот-итлар намойиши баҳсларга сабаб бўлди

Берлиндаги New National галереяда америкалик рассом Beeple (Майк Винкельман) асарларидан иборат кўргазма очилди. Regular Animals экспозициясида Илон Маск, Марк Цукерберг, Джефф Безос, Ким Чен Ын ва рассомнинг ўзи қиёфасидаги робот-итлар намойиш этилган. Улар галерея бўйлаб ҳаракатланиб, атрофдаги манзараларни суратга олади.

Сунъий интеллект ёрдамида ҳар бир робот-ит тасвирларни ўзига бириктирилган машҳур шахснинг «шахсияти» ва қарашларига мос равишда қайта ишлайди. Сўнгра итлар ичига ўрнатилган принтерлар ушбу тасвирларни чоп этади.

Рассомнинг таъкидлашича, бу орқали у интернет платформалари ва уларнинг алгоритмлари инсонларнинг воқеликни қандай қабул қилишини шакллантиришини кўрсатмоқчи. Унинг фикрича, Марк Цукерберг ва Илон Маскга тегишли алгоритмлар одамлар нима кўриши ва дунёқарашини белгилашда катта таъсирга эга — уларга ўзгариш киритиш учун халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш шарт эмас, алгоритмни ўзгартиришнинг ўзи етарли.

Киритилди: Бугун 19:42. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!