Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бензин учун ойлик пул компенсацияси миқдори оширилди

Бензин учун ойлик пул компенсацияси миқдори оширилди

Айрим тоифадаги шахсларга автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми сифатида тўланадиган ойлик пул компенсацияси миқдори қайта кўриб чиқилди. Идоралараро тариф комиссияси қарорига кўра, 2026 йилнинг I чорагидан бошлаб компенсация 208 760 сўм этиб белгиланади.

Қонунчиликка мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми ойлик пул компенсацияси шаклида тўлаб берилади.

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг қарори билан мазкур компенсациянинг янги миқдори тасдиқланди.

Унга кўра, шу вақтга қадар 130 600 сўм бўлиб келган ойлик компенсация 2026 йил I чорагидан бошлаб 208 760 сўмни ташкил этади.

Киритилди: Бугун 14:22. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!