Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бензин сифати шубҳа уйғотса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Бензин сифати шубҳа уйғотса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Агар ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилган автобензин сифатига шубҳа туғилса, истеъмолчи чекни сақлаган ҳолда ва зарур ҳужжатлар билан Ўзэнергоинспекцияга мурожаат қилиши лозим. Мутахассислар сифат текшируви қандай тартибда амалга оширилишини тушунтирди.

Маълум қилинишича, авваламбор ёнилғи сотиб олинган АЁҚШнинг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов қилинганини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши шарт. Бу кейинги мурожаатларни расмийлаштириш учун асосий далил ҳисобланади.

Агар автотранспорт воситаси двигателидаги носозлик айнан сифатсиз ёнилғи оқибатида келиб чиққан деб ҳисобланса, у ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган техник хизмат кўрсатиш шохобчаси томонидан берилган расмий хулоса талаб этилади.

Муҳим жиҳат: амалдаги қоидаларга кўра, автотранспорт воситасининг ёнилғи бакидан намуна олиб, унинг сифатини таҳлил қилиш кўзда тутилмаган. Сифат текшируви фақат шубҳа туғилган АЁҚШда сақланаётган нефт маҳсулотларидан белгиланган стандартлар асосида намуна олиш орқали амалга оширилади ва ушбу намуна кимё-назорат лабораторияларида таҳлил қилинади.

Шу боис, шубҳа туғилган ҳолатларда сифатсиз ёнилғининг истеъмолчиларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида, фуқаролардан дарҳол Ўзэнергоинспекциянинг ишонч телефонига — (71) 208-10-15 орқали мурожаат қилиш сўралмоқда.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!