Муҳаммад Салоҳ яқинлашиб келаётган ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши эҳтимоли юқори.
"Transfer News Live"нинг хабар беришича, Салоҳнинг навбатдаги манзили Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси бўлиши мумкин.
ОАВ анча вақтдан бери Салоҳнинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини бонг уриб келмоқда. "Ливерпуль" эса амалдаги шартнома тугашига 1 йил қолганда, футболчини сотиб, молиявий фойда кўриши мумкин.
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" сафида жами 425 расмий ўйин ўтказиб, 251 та гол урди ва 119 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозордаги қийматини 30 млн еврога баҳоламоқда. Муҳаммад июнь ойида 34 ёшни қарши олади.