Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бен Ладен тирикми?

A A A
Бен Ладен тирикми?

Кеча АҚШда қизиқ баёнот берилибди. Аслида, бу мамлакатда ҳар сафар президент сайлови яқинлашгани сари ана шундай сенсациялар, эзотерик маълумотлар ташқарига сизиб чиқади, адоқсиз туҳматлар ва дезинформациялар жанги бошланади.

Масалан, бугун Жорж Буш-кичкина ва Барак Обама, уларнинг сафдошлари бўлган Жо Байден ва Хиллари Клинтон маъмуриятларига оид чуқур сирлардан бирининг учи чиқарилди (рост бўлса, албатта).

Гап шундаки, конгрессмен Аллан Паррот ва юрист Брай Эттингер ўртасидаги телефон суҳбатининг бир қисми эълон қилинди. Унда Х.Клинтон, Байден, Обама ва Бреннон (МРБнинг собиқ директори)ларнинг Бен Ладенга қилинган суиқасдни сохталаштиришга алоқадорлиги, Бен Ладеннинг ўзи эса АҚШ ҳукумати томонидан ҳимоялангани ва айни пайтда Эронда эканлигини исботловчи далиллар мавжудлиги ҳақида гап боради.

Президент Обаманинг бир пайтлари Эронга нисбатан босимни нега сусайтирганини ва бу кейинчалик Трампни не сабабдан ғазаблантирганини шундан ҳам тушуниб олиш мумкин.

Айтишларича, АҚШ конгресси вакиллик палатасининг ҳарбий масалалар бўйича кичик қўмитаси раиси бўлган Курт Уэлдон ушбу маълумотга эга ҳамда у қандайдир мажбурият билан ҳам боғланган. Эттингер эса “биз уни ҳимоя қиламиз” деган. 

Боз устига, мазкур маълумотларнинг барчасидан аллақачон Дональд Трамп хабардор ва энди Обама, Клинтон, Байден ҳамда Бреннонларни давлатга хиёнатда айблашга чақириқ янада баландроқ янграй бошлайди.

Бен Ладеннинг бошқа мамлакатга сирли ўтказиб юборилиши ҳақидаги бугунги баёнот эса Байден билан яқин орада бўлиб ўтадиган дебатнинг асосий мавзусига айланадими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

Қисқаси, АҚШда сайловолди кампанияси тобора қизиб, қизиқарли бўлиб боряпти. Демак, диққат билан кузатиб борамиз.

Киритилди: 08:53 15.10.2020. Ўқилди: 8749 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар