Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Беморлар сони ошмоқда: Хитой хавфли вируси АҚШга етиб борди

Беморлар сони ошмоқда: Хитой хавфли вируси АҚШга етиб борди

АҚШда Хитой коронавируси билан биринчи касалланиш ҳолати аниқланганилигини тасдиқлашди. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди.

Вашингтон штатида истиқомат қилувчи киши бу вирус билан касалланди. У 15 январ куни Хитойнинг Ухан шаҳридан АҚШга қайтиб келганди.Эркак ўзини ёмон хис қилишни бошлади ва зудлик билан шифокорларга мурожаат қилди. Улар унда янги вирус борлигинига шубҳа қилишди. Ташхис шу кунларда тасдиқланди. Ҳозир беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.  

Ўтган ҳафтада АҚШ ҳукумати учта аэропортда Хитойнинг Ухан шаҳридан келган йўловчиларни текширишни бошлади. Бу шаҳарда янги коронавирус тарқалиши бошлади. Йўловчилар Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Лос-Анжелес аэропортларида текширилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь охирида куни Хитой ҳукумати мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган эди. Хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси  коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.

21 январ ҳолатидаги маълумотга кўра, Хитой ҳукумати ушбу вирус келтириб чиқарган 319 та пневмония ҳолати аниқланган. Олти нафар киши вафот этди.

Вирус Хитой ташқари  Таиланд, Япония ва Жанубий Кореяда бу вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Мутахассислар вирус одамдан одамга ўтишини тасдиқлашди.

 

Киритилди: 15:39 22.01.2020. Ўқилди: 3498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!