Белоруссия “Numbeo” ресурси томонидан йил давомида тузилган хавфсиз мамлакатлар рейтингида 98 поғона пастлади.
Хабарда айтилишича, 2020 йил бошида рейтингда 16-ўринни эгаллаган Белоруссия 2021 йил бошида 114-ўринга тушиб кетган.
Шу билан бирга, рейтингда биринчи ўринни Қатар, энг сўнгги ўринни эса Венесуэла банд этган.