Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бельгия маликаси энг яхши ҳарбий академияга ўқишга кирди

Бельгия маликаси энг яхши ҳарбий академияга ўқишга кирди

Бельгия қироли Филиппнинг тўнғич фарзанди ҳамда вориси малика Елизавета отаси таҳсил олган мамлакатдаги энг яхши олий ўқув  юртларидан бири - Қироллик Ҳарбий Академиясига ўқишга кирди.

People нашри томонидан таъкидланишича, кириш осон бўлмаган ушбу университетга ҳар йили атиги 150 киши синчковлик билан танлаб олинади.

Маълум қилинишича, 18 ёшли малика кучли жинс вакиллари бўлган номзодларни ҳам ортда қолдириб француз, голланд тиллари ҳамда математикадан имтиҳонларни аълога топширган. Шунингдек, яхши жисмоний тайёргарликни намойиш этган ҳолда психологик синовларидан ҳам муваффақиятли ўтган.

Маълумот ўрнида, ҳарбий академияга киришдан олдин Уэлльсдаги Atlantic College’да таҳсил олган Елизавета теннис ўйнайди, пианино чалади, сув спорти, алпинизм ҳамда хайрия ишлари билан шуғулланади.

Киритилди: 20:48 31.05.2020. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!