Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бекободда мактаб ўқувчиси ўзидан кичик мактабдошини пичоқлади

A A A
Бекободда мактаб ўқувчиси ўзидан кичик мактабдошини пичоқлади

11-синф ўқувчиси ўзаро жанжал оқибатида ўзидан кичик синфдаги мактабдошини пичоқлади.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 6-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Б. Меъморлар кўчасида жойлашган “Дилдора” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал туфайли шу ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Ш.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада И.Ш. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Т.Б. қўлга олинган.

Киритилди: 13:00 03.09.2018. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар