Ҳар биримизда вақти-вақти билан ёмон фикрлар пайдо бўлиб туради — ўзимиз ёки яқинларимиз билан содир бўлиши мумкин бўлган даҳшатли нарсалар ҳақида беихтиёр хавотирга тушамиз. Тиббиёт фанлари номзоди, психиатр, психотерапевт Лена Колесниченко билан биргаликда бу масалага тўхталиб ўтамиз.
Ёмон фикрлар асосидаги қўрқувлар ўзимизга, ҳаракатларимизга ва бошқалар биз ҳақимизда нима деб ўйлашига қаратилган бўлади. Бир томондан, бундай нотинч фикрлар фойдали бўлиши мумкин — салбий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир ҳаракатимизда эҳтиёткор бўлиб, оқибатлари ҳақида ўйлашни бошлаймиз.
Бошқа томондан эса бекордан бекорга ташвиш чекишга мойил одамлар ҳам учраб туради. Аммо келажак билан боғлиқ бўлган нотинч фикрлар ёки ташвишлар олдинга қўйилган мақсад сари етакламайди, балки воқеаларнинг ўта қўрқинчли бўлишига одамни ишонтириб қўяди. Бундай тасаввурлар бамайлихотир мулоҳаза қилишга қўймайди, хотиржамлик ва уйқу йўқолишига олиб келади.
Бу каби хаёлий ташвишларни ўзингиз мустақил ҳолда енгишга ҳаракат қилинг. Бу борада қуйидаги тавсиялар қўл келиши мумкин:
Шуни ёддан чиқармангки, ташвиш ва салбий фикрларни ҳар доим ҳам ўзингиз ҳал қила олмайсиз. Ҳозирги кунда энг самарали даволаш усулларидан бири бу — когнитив хулқ-атвор терапиясидир. Бу муаммоли фикрлашга қаратилган ва уни йўқ қилиш учун самарали стратегияларни таклиф қиладиган психотерапия шакли ҳисобланади.
Даволашнинг яна бир усули сифатида психофармакотерапия тавсия қилинади. Даволашнинг бу усулида психотерапевт (психиатр) ташвиш ва хавотирларни бошқариш учун буюриши мумкин бўлган самарали дорилар мавжуд. Баъзида дорилар психотерапия учун қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин, аммо улар ҳар доим мутахассис томонидан тайинланиши лозим.