Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Байденнинг хатолари Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлади — Трамп

Байденнинг хатолари Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлади — Трамп

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, амалдаги президент Жо Байденнинг «қобилиятсизлиги» Учинчи жаҳон уруши хавфини келтириб чиқаради. Бу ҳақда у Техасдаги митингда маълум қилди.

«Ҳар куни Байденнинг қобилиятсизлиги Американи хавф остига қўяди. Ҳамма билади, агар мен президент бўлганимда Россиянинг Украина билан қилаётган ишлари ҳеч қачон мумкин бўлмасди», — деди Трамп.

У ўз президентлиги даврида Қўшма Штатлар «куч орқали тинчлик» деган ташқи сиёсат тамойилини тан олганини эслатди. Бундан ташқари, Трамп Қўшма Штатларнинг янги урушларга киришига йўл қўймаганини ўзининг хизмати деб атади.

Трамп унинг президентлик йилларида Россия «ҳеч қаёққа қимирламаган»ини ҳам қайд этди.

Трамп, шунингдек, Россия экспорт газ қувури «Шимолий оқим 2» қурилишига амалда тўсқинлик қилганини яна бир бор таъкидлади.

Киритилди: 10:16 30.01.2022. Ўқилди: 4122 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!