Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Байден ва Зеленскийнинг Вашингтондаги учрашуви санаси маълум бўлди

Байден ва Зеленскийнинг Вашингтондаги учрашуви санаси маълум бўлди

АҚШ президенти Жо Байден 26 центябр куни Вашингтонда Украина етакчиси Владимир Зеленскийни қабул қилади . Бу ҳақда Америка ҳукумати матбуот котиби Кетрин Жан-Пернинг Оқ уй расмий сайтида эълон қилинган баёнотида маълум бўлди .

«26 сентябрь, пайшанба куни президент Байден Оқ уйда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади . Вице-президент Харрис ҳам Оқ уйда президент Зеленский билан алоҳида учрашади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, етакчилар Россия-Украина можаросини, жумладан, Украинани стратегик режалаштириш ва АҚШнинг кўмагини муҳокама қилади. Бундан ташқари, Байден ва Харрис Киевни қўллаб-қувватлашга содиқликларини таъкидлайдилар .

Киритилди: Бугун 01:41. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!