АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Америка маъмуриятининг собиқ раҳбари Дональд Трамп экзистенциал хавф туғдиради ва демократлар эришган ҳамма нарсани бекор қилишга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Бир экзистенциал таҳдид бор, у ҳам бўлса Дональд Трамп. У биз қилган барча ишларни бекор қилишга ҳаракат қилади”, деди Байден.
Шу билан бирга, у Вашингтон "бунга йўл қўймаслигини" таъкидлади.