АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден сентябрь ойида Кливлендда бўлиб ўтган теледебатларнинг биринчи босқичида рақиби Дональд Трампни масхарабоз деб атаганидан афсусда.
Бу ҳақда “NBC” телеканали хабар қилмоқда.
"Уни масхарабоз деб аташнинг ўрнига, бу майда-чуйда ишдир, деб айтишим керак эди", демоқда демократ афсусланиб.
Таъкидланишича, теледебат жараёнида Байден Трампни модераторга қарши баҳс пайтида ўзини ҳурмат билан тутишига ва "барчага гапириш имкониятини беришга" ундашга ҳаракат қилган.
«Фақатгина у биронта саволга жавоб бермади», - деди Байден рақиби уни ва модератор Крис Уоллеснинг гапини 158 марта бўлганини қўшимча қилган ҳолда.