АҚШ президенти Жо Байден Полша президенти Анжей Дудага шахсан қўнғироқ қилиб , Россия томони билан маҳбуслар алмашинувини ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Полша президенти идорасининг таъкидлашича, Байден Дудага қўнғироқ қилиб, Полша ҳукуматига Россияда қамоққа олинган америкалик фуқароларни озод қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.