Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Байден қочқинларни қабул қилиш квотасини оширди

Байден қочқинларни қабул қилиш квотасини оширди

AҚШ президенти Жо Байден қочқинларни мамлакатга қабул қилиш квотасини 15 мингдан 62,5 минг кишига оширди. Давлат раҳбарининг тегишли баёноти Оқ уй матбуот хизмати томонидан оммага маълум қилинди.

“Бу аввалги маъмурият томонидан белгиланган 15 минг кишилик тарихий паст квотани бекор қилади, бу Aмериканинг қочқинларни кутиб олувчи ва қўллаб-қувватловчи мамлакат сифатида қадриятларини акс эттиради”, дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, Байден маъмурияти Конгрессга тақдим этилган бюджетга киритилган кейинги молия йилида (1 октябрдан бошлаб) 125 минг муҳожирни қабул қилишни режалаштирмоқда. “Биз ўз мамлакатларидаги оғир шароитлардан қочган қочоқларга ёрдам бериш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланамиз”, – дея хулоса қилди Оқ уй раҳбари.

Маълумки, 15 минг муҳожирни қабул қилиш квотаси – 1980 йилдан бери энг паст кўрсаткич – Aмериканинг олдинги раҳбари Дональд Трамп томонидан белгилаб қўйилган эди.

Киритилди: 18:50 04.05.2021. Ўқилди: 1759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!