АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден оғир молиявий аҳволга тушиб қолди, деб ёзмоқда Independent.
Байденларнинг 800 минг долларга яқин қарзи, жумладан, Реҳобот-Бичдаги уй учун ипотекаси бор. Собиқ президент ва сенаторнинг йиллик 416 минг доллар пенсияси ва нафақаси харажатларни қоплашга имкон бермаяпти, унинг қўшимча даромад манбаси йўқ, дейилади хабарда.
Байденга президентлик даврида орттирган нуфузини монетизация қилиш осон кечмаяпти: компаниялар уни маърузаларга таклиф этишмаяпти, иттифоқчилар ҳам аста-секин собиқ президентдан юз ўгиришмоқда. Жо Байденга 300-500 минг долларга маъруза буюртма қилувчилар деярли йўқ, шу боис оиланинг бор умиди унинг эсдаликлари чоп этилишидан тушадиган 10 млн долларга қаратилган.
«Аммо бу пул собиқ президент Барак Обаманинг китоблари сотилишидан тушган 60 млн доллар олдида арзимас бўлиб кўринади», — деб ёзди нашр.
Камига Жо Байден простата саратони билан курашмоқда. Унинг рафиқаси Жилл Байден ўқитувчилик ишини ташлаб, ҳақ тўланмайдиган жамоатчилик фаолияти билан шуғулланган. Ўғли Ҳантернинг эса алиментдан бир неча миллион доллар қарзи бор, унинг оммавий чиқишлари, китоблари ва расмларига қизиқиш сўнган.